Янгиликлар
Уйчи туманидаги 16-мактабда ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги кенг нишонланди.
Ушбу тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров, туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаров, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Олимжон Мавлонов, мактаб директори Ҳалимжон Муродов, мактаб ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ота-оналар вакиллари иштирок этишди.
Моҳир саркарда, ўзбек миллий адабиётининг буюк намоёндаларидан бири бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳамда ижоди билан боғлиқ маълумотларга тўлақонли жавоб берган тадбир саҳна асарлари билан бойитилганлиги, меҳмонлар томонидан тадбир юқори савияда ташкил этилганлиги эътироф қилинди. 13-БМСМнинг Дилшодбек Нажмиддинов раҳбарлигидаги доирачилар гуруҳининг чиқиши барчага манзур бўлди. Умиджон СУЛТОНОВ, мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари.
Дастлаб Беруний МФЙ ҳудудидаги 1-мактаб фаолияти билан танишилиб, сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчиларни таълимга жалб этиш, тарбияси оғир, қониқарсиз баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига алоҳида эътибор берилиши тушунтирилди.
Сув тақчиллигининг олдини олиш ва тежакорликни таъминлаш мақсадида “Олмурут миришкори” фермер хўжалиги ҳудудида ариқ-зовурларни бетонлаштириш жараёни, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар ўрганилди.
Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Янгиер МФЙ ҳудудида ўтган йили боғ барпо этилган эди. Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев амалга оширилган ишлар билан танишиб, ҳар бир ниҳолни асраб қолиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Уйчи туманидаги 6-мактаб директори Ш.Муродов ташаббуси билан бир гуруҳ ўқувчилар Наманган вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюришди.
Жадидчилик ҳаракатининг юксак намоёндаларидан бири Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган "Усмон Носир" номли театр томошасини ўқувчилар катта қизиқиш билан томоша қилишди. Усмон Носирнинг болалиги, ватанпарварлиги, фидоймлиги ҳамда қатағон даврида чеккан жабр, зулмлари театр томошасида кенг ёритилди. Ёш томошабинларнинг қалбида Усмон Носирнинг ватанпарварлик ғоялари ўчмас из қолдирди. Президентимиз томонидан дастуруламал қилиб белгиланган жадидчилик ҳаракати аъзолари ва уларнинг ҳаёт йўлларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ишлари мактаб миқёсида давом этмоқда.
Насимжон Тошпўлатов,мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
“2024 йил - Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Уйчи туман ИИОда бир миллион нафар ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш максадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида 2024 йил 13 январдаги буйруғи ишлаб чиқилди. ИИБларда соҳавий хизмат вакиллари муаммоларни ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Туман ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев ўзига бириктирилган Жийдакапа МФЙда 13 нафар ёш билан учрашиб, муаммоларини тинглади. 5 нафар пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёш тузалиш йўлига кирганлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди. Ушбу ёшлар муддатидан олдин ҳисобдан чиқишда ёрдам сўраганлиги боис ҳисобдан чиқариш бўйича тақдимнома киритилди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙда жойлашган 25-мактаб биносида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирокида маҳалла ёшлари билан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда ўқиш учун контракт пулини тўланиши , бандлик, ер, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий касбга ўқиш ва бошқа масалаларга оид ёшларнинг 15 дан ортиқ мурожаати тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.






