Янгиликлар
Сайёр судда 11 нафар шахсга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, улар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаган 2 нафар шахснинг жазоси оғирроқ турдаги жазога алмаштирилди. Бундан ташқари вояга етмаган фарзандларига алимент тўлашдан бўйин товлаган 10 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Сайёр суд якунида иштирокчиларга жиноятга жазо муқаррарлиги, турли қинғир ишларга қўл урмаслик тушунтирилди. Қонунчиликдаги ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича маълумотлар берилди.
Уйчи туман маданият маркази ва 36-мактаб ҳамкорлигида Алишер Навоий ҳамда З.М.Бобур таваллудига бағишланган "Назм уммонида икки дур" деб номланган маънавий-маърифий, бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Ўқувчилар томонидан икки буюк ғазал мулкининг султонлари Навоий ва Бобур ҳазратларининг ғазаллари, қўшиқлар ва ажойиб рақслар ижро этилди. Маданият ходимлари ҳам ўзларининг куй ва қўшиқлари билан томошабинлар кўнглига завқ улашдилар. Айниқса, мактаб ўқувчилари ижро этган ибратга бой саҳна кўриниши ҳаммага кўтаринки кайфият улашибгина қолмай, мушоҳадага ҳам ундади.
Тадбир сўнггида республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Дилмурод Абдиқахаров сўзга чиқиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди ва мактаб маъмуриятига эсдалик совғасини топширди.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Файзиобод МФЙда жойлашган 27-мактаб 1936 йилда ташкил топган. Илм маканида икки навбатда 1865 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.
Ўтган йили мактаб жамоаси ва ота-оналар ҳамкорликда "Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида фаол қатнашиб, 1 млрд . 283 миллион сўм маблағни қўлга киритди. Бу маблағ эвазига фаоллар зали ҳамда 20 кВт.ли қуёш панели ўрнатилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида 1 млрд. 320 миллион сўм маблағ ютиб олинди. Айни кунларда мактабда “Икки тил ва бир касб” тамойили асосида касб-ҳунарга йўналтириш маркази биноси қурилиши бошланди.
Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев Гулбоғ МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларни қабул қилди.
Фуқаролар томонидан ҳудудни ободонлаштириш ва кўп қаватли уйларда юзага келадиган муаммолар ечими бўйича мурожаатлари мутасадди раҳбарлар иштирокида тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Уйчи туманининг Обод маҳалласида жойлашган 35-мактабда ёшлар таълим-тарбиясида “Мактаб-ота-она-маҳалла” ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, Обод МФЙ бешлиги ходимлари, ота-оналар, ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар “Мактаб - ота-она- маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, маҳалла раиси давомати ва ўзлаштириши паст ўқувчиларни назоратга олиши кераклиги, таълим сифатини янада кучайтириш, умумтаълим мактабларида ўтадиган ота-оналар йиғилишлари бўйича фикрлар билдирилди.
Мактаб ўқувчилари томонидан бадиий дастур намойиш қилинди.






