Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Файзиобод МФЙда жойлашган  27-мактаб 1936 йилда ташкил топган. Илм маканида икки навбатда  1865 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.

Ўтган йили мактаб жамоаси ва ота-оналар ҳамкорликда "Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида фаол қатнашиб, 1 млрд . 283 миллион сўм маблағни қўлга киритди.  Бу маблағ эвазига  фаоллар зали ҳамда 20 кВт.ли қуёш панели ўрнатилди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида 1 млрд. 320 миллион сўм маблағ ютиб олинди. Айни кунларда мактабда “Икки тил ва бир касб” тамойили асосида  касб-ҳунарга йўналтириш маркази биноси қурилиши бошланди.