ЖХХЙХХГ катта инспектори, капитан Обид Турсунов ва мактаб директори Ҳалимжон Муродов ташаббуси, ота-оналар ҳомийлиги асосида эзгу ишга қўл урилди.

Уйчи туманидаги 16-мактабда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчи-ёшларни йўлнинг қатнов қисмидан ўтишида турли тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида сунъий нотекислик ўрнатилди.

Йўлнинг ҳар икки томонида ўрнатилган бу нотекислик эртанги кун ворислари, ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналарига қулай имкон яратади.

Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов бошчилигида сектор ҳудудидаги барча маҳалла еттилиги ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, инсон ижтимоий хизматлар маркази директори, туман Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, туман солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида ҳудудларда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида белгилаб берилган вазифалар билан маҳалла еттилиги ва йиғилиш қатнашчилари таништирилди, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.

Тадбирда туман Нуронийлар кенгаши аъзоси А.Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдукаххаров, Ахси масжиди имоми К.Ибрагимов, Шафтоли МФЙ нуронийлар кенгаши раиси А. Шоғларов, маҳалла нуронийлари иштирок этдилар. Мактаб ўқувчилари томонидан буюк мутафаккирлар Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар ва китоблар билан тақдирландилар.

Уйчи тумани Ахси МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган  "Uychi chemical" МЧЖ қўшма корхонасига юз фоиз хорижий инвестиция маблағлари асосида хитойлик инвестор Хан Жианмин томонидан  асос солинган.

Айни вақтда мазкур  корхонада кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда кир ювиш машинаси, идиш-товоқлар учун суюқлик, суюқ совун, бир нечта кимёвий  маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратилган.

Туман ҳокимлиги вакиллари А.Собиров, О.Мавлоновлар мазкур корхонага ташриф буюриб, хитойлик меҳмонларни шу кунларда нишонлаётган Янги йил байрамлари билан қутлашди ва "Ташаккурнома" топширишди. Меҳмонлар ҳам ўз навбатида эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Адабиёт инсоннинг маънан камол топишига хизмат қилади.

Уйчи туман маънавият масканида хотин-қизлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ижодкорлар К.Расулова, М.Қирғизова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими вакили М.Режаббоевалар иштирок этишди.

Тадбирни РМММ туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров очиб, инсон қайси соҳани танламасин, адабиётга ошно бўлмоғи зарурлиги, негаки, адаб сўзидан олинган адабиёт инсоннинг маънан камол топишига хизмат қилишини таъкидлади.

Ижодкорлар Тўмарис, Сароймулкхоним, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Увайсий, Зулфия каби юзлаб мўътабар аёлларимизнинг миллат шаъни, ор-номусини сақлаш йўлидаги жасоратларини фахр билан тилга олишди.

Якунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида “Мустаҳкам оила-барқарор жамият асоси” лойиҳаси доирасида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди.

Подкатегории