Уйчи тумани Ахси МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган  "Uychi chemical" МЧЖ қўшма корхонасига юз фоиз хорижий инвестиция маблағлари асосида хитойлик инвестор Хан Жианмин томонидан  асос солинган.

Айни вақтда мазкур  корхонада кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда кир ювиш машинаси, идиш-товоқлар учун суюқлик, суюқ совун, бир нечта кимёвий  маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратилган.

Туман ҳокимлиги вакиллари А.Собиров, О.Мавлоновлар мазкур корхонага ташриф буюриб, хитойлик меҳмонларни шу кунларда нишонлаётган Янги йил байрамлари билан қутлашди ва "Ташаккурнома" топширишди. Меҳмонлар ҳам ўз навбатида эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.