Уйчи туманидаги 3-мактабда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ижтимоий ҳаётга тайёрлаш мақсадида табиий фанлар тўгараги аъзолари томонидан "Мен танлаган касб" мавзусида 10-11- синфлар ўқувчилари ўртасида беллашув ўтказилди.

САБРНИНГ МЕВАСИДИРХалқимиз қадим замонлардан оила мустаҳкамлигига жиддий эътибор бериб келган. Тархий ёдгорлигимиз “Авесто” да ҳам оила мустаҳкамлиги, эркак, хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, ота-онанинг оиладаги мавқеига алоҳида урғу берилган. Жумладан Зардўшт оила қураётган ёшларга “Эй оила қураётган йигит-қизлар, Сизларни огоҳлантириб шуни айтманки, ҳар бирингиз покиза ҳаёт йўлида ҳаракат-ғайрат қилингиз. Ҳар бирингиз яхши ҳулқ ва яхши амал билан ўз ва оилангиз ҳаётининг мустаҳкам ҳуррам ва саодатли ўтишига эришинг”, дея мурожаат қилган.Бу тарихий манбани келтириб ўтишимиз мақсад, бугунги кунда эр-хотин, қайнона-келин ва оилавий муносабатларда юзага келаётган низолар, фарзандлар тарбиясидаги муаммолар оилани сақлаб қолиш масалаларида жиддий муаммоларни келтириб чиқараётганидан кўз юмиб бўлмайди.Хусусан, судга жуда кўплаб оилалар никоҳдан ажратиш масалаларида мурожаат қилмоқдаларки, ушбу жараёнларида муқаддас деб аталмиш улуғ даргоҳ – оила масалалирга ёшларимиз томонидан енгил елпи қарашлари, ота-оналарнинг масъулиятсизликлари ушбу даргоҳни парчаланиб кетаёнига сабаб бўлаётгандек гўё. Масалан, даъвогар И.А. судга даъво ариза билан мурожаат қилиб қонуний никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожжат қилди. Даъвогар И.А 1998 йилда, жавобгар С.А эса 2000 йилда туғилган. Никоҳдан ажрашишга сабаб эса эр-хотиннинг бир бирларига бўлган ишончнинг йўқолганлигидир. Суд мажлисида ўз турмуш ўртоғини хиёнатда айблаётган эр турмуш ўртоғини телефон орқали бошқа фуқаро билан мулоқот қилганлиги ҳолати оилани барбод қилишга асосий сабаб қилиб кўрсатаётган бўлса, турмуш ўртоғининг хиёнат айбловига умуман эътибор ҳам бермаган аёл эридан ушбу ҳолатга исбот талаб қилиш билан овора. Мана Сизга оила деган муқаддас даргоҳга бўлган масъулият. Албатта суд томонидан мазкур фуқаролик иши юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинди. Даъвогар И.А.нинг жавобгар С.А.га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси тарафлар эндигина 2022 йилда оила қурганликларини, ўртада оилани барбод бўлишига жиддий асос мавжуд эмас деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришдан рад қилинди.Яна бир мисол даъвогар З.А жавобгар З.Д га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2023 йилда қайд этилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган.Суд мажлисида иштирок этган даъвогар З.А. даъво аризасини қувватлаб, қўшимча равишда жавобгар билан 2023 йилда никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлишмаганини, турмуш ўртоғи билан умуман бирга яшашни истамаслигини, бунга сабаб турмуш ўртоғи касаллигини шу сабабли ажрашмоқчи эканлигини баён қилган.Бунга жавобан жавобгар З.Д. даъвогарнинг даъвосига эътироз билдириб, даъвогар билан 2023 йил август ойидан буён бирга яшамаётган бўлса-да, касал эмаслигини, турмуш ўртоғи унга эътиборсизлигини, оила қурганларига ҳали 2 йил бўлмасдан турмуш ўртоғи уни фарзанд кўрмасликда айблаётганлигини, аслида турмуш ўртоғи билан бирга даволанишлари кераклигини, буни шифокорлар айтишганини, даъвогар эса бунга қарши чиқаётганлигини баён қилиб, суддан оиласини сақлаб қолиш чораларини кўришни сўради. Албатта суд томонидан мазкур ёш оилани сақлаб чораларини кўриб, дъвогар З.А нинг даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилинди.Маълумки, 2018 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан Ўзбекистон Републикаси Оила кодексининг 40-моддасига қўшимчалар киритилиб, мазкур модда 3-қисм, яъни суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши кераклиги ҳақидаги қисм билан тўлдирилган эди.Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, фуқаролик иши якуни бўйича тарафларнинг яшаб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинларига хусусий ажримлар чиқарилиб, тарафларни яраштириш учун тегишли чоралар кўриш учун юборилди.

Muhammadali Aka Boshliq, [28/02/2024 00:14]Бу дунёда инсоният ва ҳаёт давом этар экан, оилавий муаммолар ҳам давом этаверади. Шундай экан ҳаёт қийинчиликларини сабр билан енгиб, ўз мақсадимиз сари олға бориш, ўзимизнинг кичик ватанимиз бўлмиш – оиламизни асраб-авайлаш ўз қўлимизда.

Мухайё ДЕДАМИРЗАЕВА,Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Хизиробод МФЙда жойлашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий бинода фаолиятини бошлади.

1963 йилда қурилган боғчанинг эски биноси мослаштирилган бўлиб, шароитлар талаб даражасида эмас эди. Инвестиция дастури асосида 5 млрд. 363 миллион сўм маблағ эвазига “Шайдуллохон қурилиш пардоз” МЧЖ томонидан бунёд этилган мазкур муассаса 150 ўринга эга.

Замонавий ва кўркам, барча шарт-шароит ва қулайликларга эга бўлган муассасанинг топширилиш маросими катта шодиёнага айланди. Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев самимий тилаклар билдиришди.

Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар муассасага таклиф қилинди.

Уйчи туманидаги 2-мактабда 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев иштирокида мактабнинг 9-11- синфлари ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Жонли мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, илм олишнинг афзалликлари, жадид боболаримиз ва уларнинг миллат равнақи йўлида олиб борган кураши, шунингдек, бугунги ёшларнинг қизиқишлари каби мавзуларда суҳбат қурилди.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга сектор раҳбаридан жавоб олишди. Ушбу учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги "Машад соҳибкори" фермер хўжалиги раҳбари Зоҳиджон Исматиллаев ер билан "тиллашадиган", деҳқончиликнинг ҳадисини олган фермерлардан.

Қиш фасли бўлишига қарамай, фермер хўжалигида барча агротехник тадбирлар маромида олиб борилмоқда. 40,4 гектар майдондаги уруғлик ғалла майдонида иккинчи озиқлантириш якунланиб, оби ҳаёт оқизилмоқда.

Дала шийпони деҳқоннинг ҳақиқий иккинчи уйига айлантирилган. Ишловчилар мўъжазгина кутубхонада китоб мутолаа қилиб, дам олишлари мумкин. 5 кВтли қуёш панели ўрнатилгани ҳам қўл келди. Бу дала шийпон

Подкатегории