Дарҳақиқат, ер бу – хазина, унинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланилса, у шунга яраша даромад ҳам келтиради.

Уйчи туманининг Шафтоли МФЙ ҳудудида ҳам ер билан тиллашиб, рўзғорга барака киритаётганлар кўпчиликни ташкил қилади. Улардан бири “Кўлбўйи” кўчасида истиқомат қилувчи Матлуба Турғуновадир. 2 сотихли иссиқхонада саримсоқпиёз, редиска парваришлаб, яхшигина даромад олмоқда.

“Чинор” кўчасида яшовчи Зафаржон Эгамов хонадонида ҳам редиска, исмалоқ етиштирилди. Ер бўшаши билан картошка, помидор парваришланиб, даромад олинади.

Абдулбоқи ШОҒЛАРОВ,маҳалла нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси.

Уйчи туманидаги 8-мактабда “Миллий қадрият ва анъаналар ҳафталиги” доирасида “Эзгулик шиоримиз, маънавият қуролимиз” мавзуси остида маданий-маърифий, мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида китоблар, миллий либослар, ҳунармандчилик бўйича кўргазма, анъана ва қадриятларимизни кўрсатувчи чиқишлар, миллий ўйинлар ҳамда айтишувлар намойиш этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, Ҳожиобод МФЙ раиси Р.Юнусова, миллий гвардия вакили И.Ҳакимов, мактаб директори М.Джамолдиновалар ёшларни ватанни кўз қорачиғидек асраш ва унга содиқ фарзанд бўлиш, миллий анъана ва қадриятларимизни улуғлаш каби эзгу ишларда фаол бўлишга чорладилар.

Мактаб жамоаси ва Қизилровот маданият маркази томонидан тайёрланган бадиий дастурдан миллий куй-қўшиқлар, баҳорий рақслар, ватанни мадҳ этувчи тароналар ўрин олди.

Уйчи туманидаги 9-мактабда ана шу шиор остида маҳаллаларда аҳоли ва ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва уларга бўлган ҳурматни шакллантириш, миллий ўйинларни тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Таълим тизими ва  Дўстлик, Эзгулик, Янгиер, Қаҳрамон, Дехқонобод, Зиёкор махаллалари еттилик масъуллари иштирокидаги мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази  вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов таълим тизимидаги ислоҳотлар, ҳашар, миллий ўйинлар, сумалак ва бошқа миллий таомларнинг келиб чиқиш тарихи, аҳамияти ҳақида гапириб, барчани Наврўз  байрами билан табриклади.

Тадбир жараёнида шоира М.Қирғизованинг ижод намуналаридан парчалар ўқилди, мактаб, маҳалла фаоллари ва ўқувчилар томонидан тайёрланган  байрам дастури намойиш этилди.

Шунингдек, якунда ташкилотчилар ва  ўқувчилар маънавият маркази вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари ва китоблар билан рағбатлантирилди.

Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, маънавият  ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова иштирок этдилар.

Умумтаълим муассасалари ва маҳаллаларда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан “Миллий қадрият ва анъаналар ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман ҳокимлигининг ташкилий-амалий, маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлар дастури доирасида  тумандаги 14-мактабда кўргазмали семинар ўтказилди.

Тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Мўминов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси Т.Юлдашевлар жамиятимизда инсон қадри юксалиб, бебаҳо бойлигимиз — еримиз, сувимиз ва табиатимизга, шу борадаги неча минг йиллик анъаналаримизга эътибор кучаяётгани, Янги Ўзбекистон шароитида Наврўз байрамнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, давлатнинг эртанги куни ёшларнинг қай даражада билимли экани билан бевосита боғлиқлиги ҳақида гапириб, барчани байрам билан табрикладилар.

Тадбир якунида фаол ўқувчи ва ўқитувчилар рағбатлантирилди.

Buning uchun:Jismoniy yoki yuridik shaxs Davlat xizmatlari markazlariga yoki onlayn - my.gov.uz orqali murojaat qilishi lozim.

Shu o'rinda davlat xizmatlarini ko‘rsatish uchun BHMning 1 barobaridan 80,5 barobarigacha yig‘im undiriladi.

Ariza 5-25 ish kuni mobaynida ko‘rib chiqiladi.

Arizani ko‘rib chiqish natijasi bo‘yicha kadastr pasporti (qog‘oz yoki plastik shaklda) taqdim etiladi.

Keyingi qadamda ko‘chmas mulk obyektiga bo‘lgan huquqni ro‘yxatdan o‘tkazish uchun to‘lov miqdori ko‘rsatilgan xabarnoma (invoys) DXMga yoki ariza beruvchiga YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi.

BHMning 1 baravaridan 5 baravarigacha bo'lgan miqdorda yig'im undirilgandan, so'ng real vaqt rejimida Ko‘chmas mulk obyektiga bo‘lgan huquq ro‘yxatdan o‘tkazilganligi haqidagi ko‘chirmani yuklab olish mumkin bo'ladi.

Ushbu qulaylik haqida do'stlaringiz bilan ulashishni unutmang!

Дилбархон МИРЗАЕВА,туман ДХМ бош мутахассиси.

Подкатегории