Янгиликлар
Mamlakatimizda ekologiya tizimini barqarorlashtirish, atrof-muhitni muhofaza qilish va ko‘kalamzorlashtirish bugungi kunda eng dolzarb masalalardan biridir. Bu borada prezidentimizning ko‘plab qaror va farmonlari, davlat dasturlari qabul qilindi.
Bugun Namangan viloyati IIB tashabbusi bilan Uychi tumani "Dehqonobod" mahallasi hududida joylashgan o‘rmon xo‘jaligining 5 gektardan oshiqroq yer maydoniga 8.000 tup turli xil manzarali ko‘chatlar ekildi.
Unda Namangan viloyati IIB boshlig‘i polkovnik Shuxrat Aliyev, o‘rinbosarlar, soha xizmat rahbarlari, boshqarma shaxsiy tarkibi va Uychi tumani IIB xodimlari jami 200 nafardan ortiq xodimlar ishtirok etishdi.
Maʼlumot uchun ushbu o‘rmon xo‘jaligi yer maydoniga10 mingdan ortiq ko‘chat ekish rejalashtirilgan bo‘lib, hozirgi kunga qadar 8 mingga yaqin ko‘chat ekib bo‘lindi.
Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини ташкил этишга қаратилган ва шу муносабат билан мамлакатимизда мактаб ўқувчилари ўртасида илк маротаба ўтказилаётган “Турон” мактаб театри” Республика танловининг дастлабки шаҳар ва туман босқичлари Наманган вилоятида ҳам старт олди. Хусусан, бугун Уйчи туман маданият марказида ана шу танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 46 та мактаб бўлиб, уларда шакллантирилган 8 нафарлик жамоаларнинг барчаси онлайн рўйхатдан ўтган. Шунга кўра, бугунги иқтидорлар баҳсида 15 та мактаб жамоаси ўзаро беллашди.
Уйчи туманидаги “Баркас Текс” МЧЖда бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Унда туманимиздаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналаридаги бўш иш ўринлари ишсиз хотин-қизларга таклиф этилди. Тадбир давомида “Баркас Текс” МЧЖдаги мавжуд бўш иш ўринлари билан биргаликда у ерда яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳам тушунтириб ўтилди. Меҳмонлар ҳамда ишсиз хотин-қизлар корхона фаолияти ва яратилган шароитлар билан танишдилар.
“Меҳнат ярмаркаси”да юзга яқин хотин-қиз мазкур корхонада ишлаш истагини билдирди.
Худди шундай тадбир эртага Ёркатай кичик саноат зонасида ўтиши режалаштирилган.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров қабул давомида моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, уй- жой, тадбиркорлик фаолиятини юритиш, савдо-сотиқ масалалари билан шуғулланиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларга жавоб берди.
Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.
Уйчи туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов бугун чет давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида туман прокурори мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, улардан унумли фойдаланишга, ўз юртига келиб ишлашга чақирди.
Шунингдек, хориждаги ватандошларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш йўллари белгиланди.






