Уйчи туманидаги “Баркас Текс” МЧЖда бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Унда туманимиздаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналаридаги бўш иш ўринлари ишсиз хотин-қизларга таклиф этилди. Тадбир давомида “Баркас Текс” МЧЖдаги мавжуд бўш иш ўринлари билан биргаликда у ерда яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳам тушунтириб ўтилди. Меҳмонлар ҳамда ишсиз хотин-қизлар корхона фаолияти ва яратилган шароитлар билан танишдилар.
“Меҳнат ярмаркаси”да юзга яқин хотин-қиз мазкур корхонада ишлаш истагини билдирди.
Худди шундай тадбир эртага Ёркатай кичик саноат зонасида ўтиши режалаштирилган.






