Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Файзиобод МФЙда яшовчи фуқаро Нодирбек Аҳмаджонов шу йил январь ойида саккиз сотихли томорқасида 20х40 ҳажмда иссиқхона қилди. Февраль ойида 2100 туп бодринг кўчатини олиб ўтқазган эди. Март ойи охирида ҳосил олишни бошлади. Ҳозир ҳар икки кунда юз килодан ҳосил оляпти. Бундан ташқари, 50 тупдан помидор, болгар қалампири ҳам ўтқазган.

Хонадонбай ўрганишлар давомида унга бизнесни ривожлантириш банки орқали 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш таклифи берилди. У иситиш тизимини замонавий типда қилиш, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш билан фаолиятини янада кенгайтириш ниятида.

Шу кунларда Уйчи тумани инкубаторияларида жонлантирилган ипак қуртини тарқатиш қизғин давом этмоқда.

“Ғайрат Хонобод чашма булоғи” СИУ ҳудудидаги ипак қурти инкубаториясида жонлантирилган 393 қути ипак қурти тарқатилмоқда. Ҳудуддаги 13 та фермер хўжалиги ҳамда 35 та касаначи пиллакорлар ипак қурти парваришига киришдилар.

Ғайрат МФЙда яшовчи пиллакор Фотима Мирзамова икки қутидаги 40 грамм ипак қуртини биринчи ёшда парваришламоқда.

Унда зудлик билан яшаш ҳудудингиздаги маҳалла хотин-қизлар фаолига учранг!

Азиз опа-сингиллар, қадрли пиллакорлар!

Барчангизга маълумки, азалдан ота-боболаримиз ӯз хонадонларида пилла қурти парваришига катта эътибор қаратиб келишган. Бу юмуш авлоддан-авлодларга ӯтиб, эзгу қадрият сифатида давом этиб келмоқда.

Эътиборлиси шундаки, ипак қурти боқилаётган хонадон эгаларининг бандлиги таъминланади. Пиллабоқарлар бир йиллик меҳнат стажига эга бӯлиши билан биргаликда оиланинг фаровонлигига ӯз ҳиссаларини қӯшадилар.

Шу кунларда Уйчи туманининг барча инкубаторияларида жонлантирилган ипак қуртини тарқатиш қизғин давом этмоқда. Ипак қурти парвариш қилиб ҳам даромад, ҳам меҳнат стажига эга бўлишни истаган барча хотин-қизларимизни мавсумда фаоллик кўрсатишга чорлаймиз.

Саидахон АҲМАДАЛИЕВА,туман ҳокимининг ўринбосари.

Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев Наманган вилояти Уйчи туманида сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоят ҳокимлиги ва сув хўжалиги ташкилотлари масъуллари, ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари, тадбиркорлар, аҳоли ва маҳалла фаоллари ҳамда сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар қатнашди.

Сайёр қабул чоғида 10 дан ортиқ мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим изланди.

Норин-Сирдарё ИТҲБ Ахборот хизмати.

"Маҳалла еттилиги" тавсияси билан шакллантирилган рўйхатга киритилган ёшлар Е-аукцион платформаси орқали 30 йил муддатга ерга эгалик қилиб, ижара асосида деҳқон хўжалиги фаолиятини юритишларига имкон яратилмоқда. 26 нафар ишсиз ёшга ер майдонлари ажратиб берилди.

Улар "Бир ҳудуд - бир маҳсулот" тамойили асосида қизил ловия экишга киришдилар.

Подкатегории