“Уйчи миришкор қаноти” ММТП ҳудудидаги "Уйчи элита" тажриба хўжалигида  бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари, туман сектор раҳбарлари, фахрий оқсоқоллар, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, пахта-ғалла кластери корхоналари, барча фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.

Кўргазмали семинарда биринчи ва иккинчи культивация, чизеллаш якунланган, минерал ўғит билан озиқлантирилган майдонларнинг тайёрланганлиги, ОВХ ва штангелли пуркагич, ОШУ чанглатгич, культиватор,  тутга тут экиш, чизел мослама ва ўғитлагич техникаларни тайёрлаш ишлари кўриб олинди.

Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси А.Каримовлар томонидан Наманган вилояти прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга бағишланган йиғилишда берилган топшириқлари бўйича қабул қилинган 13-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман МИБ, бошқарув сервис компанияси, тижорат банклари, коммунал ташкилотлар иштирокида муаммоли кредит ва коммунал қарздорликларни ундириш, ҳал этилмаётган муаммоларни таҳлил қилиб, уни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тартибда топшириқлар берилди.

Шунингдек, Обод маҳалласида яшовчи фуқаролар хонадонларига кирилиб, уларнинг шароитлари билан танишилди. Бириктирилган банк ходимлари, маҳалла еттилиги томонидан кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган кредитлар ўрганилиб, фуқаролар билан суҳбатлашилди.

Жорий йилда Наманган илмий тажриба станцияси Қизилравот бўлимида йигирма хил селекция нави парвариш қилинмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова, "Нуроний"жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев   мазкур бўлимда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фидойи аёлларнинг меҳнатларини қадрлаб,  уларга эсдалик совғаларини топширдилар.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Массачусеттс технология институти MIT J-WEL билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди.

Мулоқот якунида икки томонлама келишув имзоланди. Унга кўра “Янги Ўзбекистон” университети MIT J-WEL нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилди. (https://t.me/newuzbekistanuniversity/2869) Эндиликда университет талабалари дунёнинг энг нуфузли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.

Бунда талабалар MIT профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган дарсларда иштирок этишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари, ўз лойиҳаларини янада ривожлантиришлари ва MIT лабораторияларида экспериментлар ўтказишлари мумкин бўлади. (https://t.me/newuzbekistanuniversity/2870) Лойиҳанинг яна бир афзаллиги шундаки, талабалар MIT да таҳсил оладиган тенгдошлари билан яқин алоқалар ўрнатиб, доимий тажриба алмашиб боришади.

Умуман, ҳамкорлик муносабатлари таълим сифати ҳамда профессор-ўқитувчилар салоҳиятини янада ошириш, талабалар учун кенг имкониятлар яратиш ва “Янги Ўзбекистон” университетининг халқаро майдондаги обрўйини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Uychi tuman maktabga va maktab ta'limi bo'limi boshlig'i M.Mo'minov, ruman Milliy gvardiya bolalar bilan ishlash bo'limi katta ispektor-psixologi B.Karimov tumandagi 41- maktabga tashrif buyurishdi.

Maktabda ta'lim -tarbiya jarayoni hamda sinflar kesimida o'quvchilar davomati o'rganildi. 10-sinf o'quvchilarini kasbga yo'naltirish bo‘yicha suhbatlashildi. Mavjud oliy ta'lim yo'nalishlari to'g'risida ma'lumotlar berildi. Bitiruvchi 9-sinf o'quvchilarining jismoniy tarbiya fanidan o'tkazilayotgan davlat yakuniy attestatsiya imtihoni jarayoni kuzatildi.

Подкатегории