Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси А.Каримовлар томонидан Наманган вилояти прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга бағишланган йиғилишда берилган топшириқлари бўйича қабул қилинган 13-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман МИБ, бошқарув сервис компанияси, тижорат банклари, коммунал ташкилотлар иштирокида муаммоли кредит ва коммунал қарздорликларни ундириш, ҳал этилмаётган муаммоларни таҳлил қилиб, уни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тартибда топшириқлар берилди.
Шунингдек, Обод маҳалласида яшовчи фуқаролар хонадонларига кирилиб, уларнинг шароитлари билан танишилди. Бириктирилган банк ходимлари, маҳалла еттилиги томонидан кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган кредитлар ўрганилиб, фуқаролар билан суҳбатлашилди.






