“Уйчи миришкор қаноти” ММТП ҳудудидаги "Уйчи элита" тажриба хўжалигида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари, туман сектор раҳбарлари, фахрий оқсоқоллар, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, пахта-ғалла кластери корхоналари, барча фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.
Кўргазмали семинарда биринчи ва иккинчи культивация, чизеллаш якунланган, минерал ўғит билан озиқлантирилган майдонларнинг тайёрланганлиги, ОВХ ва штангелли пуркагич, ОШУ чанглатгич, культиватор, тутга тут экиш, чизел мослама ва ўғитлагич техникаларни тайёрлаш ишлари кўриб олинди.






