Янгиликлар
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги А. Эгамбердиев номли ММТПда жойлашган фермер хўжаликларида ғўза парвариши, агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши билан танишди.
“Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалиги миришкорлари жорий йилда 34,6 гектар майдонда пахта, 32 гектар майдонда ғалла етиштиришади. Хўжаликда барча агротехник тадбирлар сифатли амалга оширилмоқда.
Вилоят раҳбари ғўза парвариши жараёни билан танишиб, чуқур чопиқ ва чала ягоналашни тезлатиш, агротехник тадбирларнинг сифати масаласига эътибор қаратди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Деҳқонобод МФЙда “Бир контур - бир маҳсулот” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар, истиқболли лойиҳалар билан танишди.
ЯТТ “Ҳасанов Илҳом Абдуғаппарович” томонидан музлаткич омбори қурилмоқда. Тадбиркор 500 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш имконига эга бўладиган мазкур музлаткич омборини ўз маблағи ҳисобидан бунёд этяпти.
Лойиҳа билан танишув жараёнида вилоят ҳокими қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида ғўза майдони қаровсиз қолган ҳолатга ҳам дуч келди.
"Зарбол Навоий” ММТП ҳудудидаги "Ҳурнисо бегим" фермер хўжалиги томонидан 29 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.
Айни пайтда ушбу хўжаликда ғўза майдонларини бегона ўт босган. Чигит ола чиққан ҳолат яққол кўзга ташланиб турибди. Ундириб олинган ниҳолларга ҳам агротехник тадбирлар сифатсиз бажарилган.
Вилоят ҳокими ҳолатни жойида муҳокама қилиб, камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Хабар берганимиздек, бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Уйчи туманида бўлиб турибди.
Айни пайтда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишилмоқда.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
"Зарбол Навоий” ММТП ҳудудидаги “Илҳомжон Икромжон” фермер хўжалигида 46,4 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Ўрганиш жараёнида ғўза қатор ораларига культивацияни сифатли амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Шундан сўнг, "Ёрқўрғон ободончи" фермер хўжалиги ғўза майдонларидаги ҳолат кўздан кечирилди.
Вилоят ҳокими ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислардан масъулият талаб қилди. Вилоят раҳбари айни пайтда ғўза майдонларида зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш, хусусан, трихограмма тарқатиш, феромон тутқичларни кўпайтириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Маълумот учун, жорий йилда туманда 5649 гектар майдонда пахта етиштирилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманида ижтимоий соҳа объектлари ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Дастлабки ташриф туманнинг 2-сектори ҳудудида жойлашган 29-ДМТТга бўлди.
Мазкур муассаса 1965 йилда қурилган бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият олиб борарди. Аввал 25-ДМТТнинг филиали, 2018 йилдан ДМТТ сифатида фаолият кўрсатган муассасада шароитлар талабга жавоб бермасди.
Нафақат Файзиобод, Хўжаобод, Гумбаз, Оқтош МФЙлари аҳолиси фарзандларига ҳам хизмат кўрсатганлиги боис замонавий муассасага эҳтиёж катта эди. Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан муассаса учун 120 ўринли янги бино қурилди.
- Бунинг учун 4,8 млрд. сўм маблағ сарфланди. Ҳозир яратилган шароитлар ҳудуддаги каттаю кичикнинг ҳавасини келтирмоқда.Ота-оналар бундай эътибор ва ғамҳўрлик учун юртбошимизга миннатдорчилик билдиришмоқда,-дейди МТТ директори Ҳавасхон Жўрабоева.
Вилоят раҳбари янги муассасани шунга мос равишда жиҳозлаш, лозимлигини таъкидлади. Ўрганишлар давом этмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






