Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида ғўза майдони қаровсиз қолган ҳолатга ҳам дуч келди.
"Зарбол Навоий” ММТП ҳудудидаги "Ҳурнисо бегим" фермер хўжалиги томонидан 29 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.
Айни пайтда ушбу хўжаликда ғўза майдонларини бегона ўт босган. Чигит ола чиққан ҳолат яққол кўзга ташланиб турибди. Ундириб олинган ниҳолларга ҳам агротехник тадбирлар сифатсиз бажарилган.
Вилоят ҳокими ҳолатни жойида муҳокама қилиб, камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






