Туман ИИБда ўтказилган йўриқномада туман ИИБ тунги хизматга жалб этилган ҳудуд профилактика инспекторлари, соҳавий хизмат вакиллари, Миллий гвардия ва йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимларига тунги хизмат давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан хушмуомала муносабатда бўлиш тушунтирилди.

Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида "Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги” соврини учун мини футбол бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Хусусан, Уйчи туманида ҳам ушбу мусобақа кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлагани билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

4-сектор ҳудудидаги Беруний МФЙда жойлашган 1-сонли спорт мактабида ўтказилаётган мусобақа ҳам   қизғин баҳсларга бой ва муросасиз кечмоқда.

Уйчи туманида ғўза парваришида биринчи комплекс ишлов бериш, жумладан, культивация, чуқур юмшатиш, яганалаш ва чопиқ ўтказиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, ғўзани баргидан биостимуляторлар билан озиқлантириш ҳамда ғўза зараркунандаларига қарши курашиш, биомаҳсулот қўйиш, олтингугурт чангитиш бўйича вилоят кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.

“Зарбол Навоий” ММТП ҳудудидаги “Илҳомжон Икромжон” фермер хўжалигида бўлиб ўтган семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов иштирок этиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин  ГЭСлар каскади қурилишининг боришини кўздан кечирди.

Норин ГЭСлар каскади 6 та ГЭСдан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭСнинг қуввати 38 МВтни (9,5 МВт қувватли 4 тадан гидроагрегат ўрнатилади) ташкил қилади. Ушбу истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 025 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Уйчи тумани Янгиер МФЙ ҳудудида  бошланган Норин ГЭСлар каскади қурилиши жадал олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳанинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб, қурувчиларга тегишли топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Уйчи туманидаги ўрганишлари давом этмоқда.

1-сектор ҳудудидаги Зиёкор МФЙда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Маҳаллада "Энг сариштали хонадон",  "Тадбикорлик билан шуғулланадиган хонадон", "Томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадон"лар кўплаб топилади.  Улардан бири Маъмуржон Мамадалиев хонадони. 2 сотих томорқада  сабзи, бодринг, карам, картошка каби кўплаб рўзғор учун зарур турдаги маҳсулотлар етиштирилмоқда. Комилжон Хўжаев хонадони эса сариштали, дея эътироф этилган.

Вилоят ҳокими томорқадан фойдаланиш бўйича тажрибаларни оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Подкатегории