Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Уйчи туманидаги ўрганишлари давом этмоқда.
1-сектор ҳудудидаги Зиёкор МФЙда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Маҳаллада "Энг сариштали хонадон", "Тадбикорлик билан шуғулланадиган хонадон", "Томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадон"лар кўплаб топилади. Улардан бири Маъмуржон Мамадалиев хонадони. 2 сотих томорқада сабзи, бодринг, карам, картошка каби кўплаб рўзғор учун зарур турдаги маҳсулотлар етиштирилмоқда. Комилжон Хўжаев хонадони эса сариштали, дея эътироф этилган.
Вилоят ҳокими томорқадан фойдаланиш бўйича тажрибаларни оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






