Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида "Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги” соврини учун мини футбол бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.
Хусусан, Уйчи туманида ҳам ушбу мусобақа кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлагани билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
4-сектор ҳудудидаги Беруний МФЙда жойлашган 1-сонли спорт мактабида ўтказилаётган мусобақа ҳам қизғин баҳсларга бой ва муросасиз кечмоқда.






