Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида Норин дарёсида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади қурилишининг боришини кўздан кечирди.
Норин ГЭСлар каскади 6 та ГЭСдан иборат бўлиб, ҳар бир ГЭСнинг қуввати 38 МВтни (9,5 МВт қувватли 4 тадан гидроагрегат ўрнатилади) ташкил қилади. Ушбу истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 1 025 млн. кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Уйчи тумани Янгиер МФЙ ҳудудида бошланган Норин ГЭСлар каскади қурилиши жадал олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими мазкур лойиҳанинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб, қурувчиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






