Янгиликлар
Unda sinf o'quvchilari quvnoq qo'shiq, she'r va raqslari, sahna ko'rinishlari bilan yig'ilgan ishtirokchilarda katta taassurot qoldirdilar. Tadbirdan so'ng maktab kutubxonasida ,,She'rxonlik" tanlovi o'tkazildi.
Наманганнинг ташриф қоғозига айланган анъанавий халқаро “Гуллар фестивали”нинг бу йилги мавсуми бошланди. Шу кунларда вилоят марказида катта байрамга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. 63-бор ўтказиладиган нуфузли тадбир олдидан Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги томонидан барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов 63-халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик, фестивал доирасидан ўрин олган кенг қамровли тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шундан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоблар қайтарилди.
Ўз навбатида журналист ва блогерлар томонидан фестивални янада мазмундор ўтказиш, ОАВларда кенг ёритиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.
Матбуот анжумани иштирокчилари Бобур номли боғда фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Эслатиб ўтамиз: 63-халқаро "Гуллар фестивали" шу йилнинг 19 май кунидан бошлаб 23 июнга қадар давом этади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, байналминалчи жангчилар З.Матаев, А.Мирзаев, Н.Маматқулов, маҳалла нуронийлар кенгаши аъзолари, ЎзХДП фаоллари, фахрий устозлар қатнашдилар.
Мактаб ўқувчилари ва ёшлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Тадбир якунида байналминалчи жангчиларга байрам совғалари топширилди.
Моҳира ХОЛМИРЗАЕВА,Эзгулик МФЙ хотин-қизлар фаоли.
Устоз профессор, доктор Турсунпўлат Мирзамаҳмудов, Уйчи туман ҳокимининг иқтисод масалалари бўйича собиқ ўринбосари Олимжон Мамажонов, профессор, доктор Маҳаммаджон Жакбаров, ижодкор Ўринбой Мўминов, меҳнат фахрийси Шарофатхон Каримова ўз даврининг фидойилари бўлишган.
Уйчи туманидаги "Боғи эрам" дам олиш масканида бир неча йиллар собиқ шаҳарча, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, котиби бўлиб фаолият кўрсатган фахрийлар тўпланишди. Улар ишлаган даврларини хотирлаб, эзгу тилаклар билдиришди. Юқорида номлари тилга олинган азиз инсонлар хотирланди.
Тадбирни ташкиллашда Бўёғон МФЙ раиси Маҳаммадали Каримовнинг хизмати катта бўлди.
Уйчи туманидаги 21-мактабда "Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан мактабда кўп йиллар фаолият кўрсатиб, нафақага чиққан устозлар бир пиёла чойга таклиф этилди.
Тадбир сўнгида мактабда фаолият кўрсатаётган устозлар ва ўқувчилар ўқиш-фаолиятларига муваффақиятлар тиланди.






