Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, байналминалчи жангчилар З.Матаев, А.Мирзаев, Н.Маматқулов, маҳалла нуронийлар кенгаши аъзолари, ЎзХДП фаоллари, фахрий устозлар қатнашдилар.
Мактаб ўқувчилари ва ёшлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Тадбир якунида байналминалчи жангчиларга байрам совғалари топширилди.
Моҳира ХОЛМИРЗАЕВА,Эзгулик МФЙ хотин-қизлар фаоли.






