Устоз профессор, доктор Турсунпўлат Мирзамаҳмудов, Уйчи туман ҳокимининг иқтисод масалалари бўйича собиқ ўринбосари Олимжон Мамажонов, профессор, доктор Маҳаммаджон Жакбаров, ижодкор Ўринбой Мўминов, меҳнат фахрийси Шарофатхон Каримова ўз даврининг фидойилари бўлишган.

Уйчи туманидаги "Боғи эрам" дам олиш масканида бир неча йиллар собиқ шаҳарча, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, котиби бўлиб фаолият кўрсатган фахрийлар тўпланишди. Улар ишлаган даврларини хотирлаб, эзгу тилаклар билдиришди. Юқорида номлари тилга олинган азиз инсонлар хотирланди.

Тадбирни ташкиллашда Бўёғон МФЙ раиси Маҳаммадали Каримовнинг хизмати катта бўлди.