Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари ташаббуси билан туман маданият марказида концерт  дастури уюштирилди.

Туман аҳолиси ва ёшларининг маданий  дам олишлари ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров очди.

Дастур давомида янграган тинчлик, она-Ватанни улуғловчи, меҳр ва садоқатни тараннум  этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият, кўтаринкилик бағишлади.  Ёшларда юрт равнақи, эртанги кун тараққиёти  учун  даҳлдорлик ҳиссини оширди.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Ҳуррият МФЙда жойлашган 17-ДМТТга бориш йўли шағалланган бўлса-да, нотекис бўлиб, қийинчиликлар туғдираётган эди.

Болалар ва йўловчиларга ёғингарчилик пайтида ноқулайликлар туғдирмаслиги учун маҳалла сахий инсонларининг кўмаги ва ҳомийлиги билан йўл бетонлаштирилиб, текис ва равон ҳолатга келтирилди. Бундан барча миннатдор.

Унда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, ТТБ бошлиғи в.б. Р. Акрамбоев саломатлигимиз жонкуярлари бўлган ҳамшираларга самимий тилаклар билдиришди.Тадбир давомида соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилиб, совғалар топширилди. Туман маданият бўлими томонидан бадиий дастур намойиш қилинди.

Байрамингиз муборак, нажот фаришталари!

Уйчи туманидаги ихтисослаштирилган мактабда  тумандаги мактабларда 4,6-синфларни тамомлаётган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда устозлари  иштирокида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди. 

Тадбирда туман мактабгача ва мактаб бўлими бошлиғи М. Мўминов  ва бир қатор мактаб раҳбарларининг иштироки ўқувчиларнинг мактабга қизиқишларини янада орттирди. "Очиқ эшиклар куни"га  ташриф буюрган меҳмонлар ва ўқувчиларни мактаб ҳаёти, имкониятлари билан мактабнинг лидер  ўқувчилари таништирдилар. Дарс ва тўгарак жараёнлари,  спорт ўйинлари, тренинг машғулотлари ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Ўқувчиларда  бундай қулай имкониятларга эга бўлган таълим муассасасида ўқиш истаги уйғонган бўлса ажаб эмас.

Уйчи тумани Хўжаобод МФЙда яшаган, фидойи ва камтарин инсон Анваржон Қаюмов хотирасига бағишлаб фарзандлари шахмат турнири уюштиришди.

Унда ўттизга яқин шахмат ишқибози ўзаро баҳслашди. Якунда ғолиб ва фаол иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Подкатегории