Уйчи туманидаги ихтисослаштирилган мактабда  тумандаги мактабларда 4,6-синфларни тамомлаётган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда устозлари  иштирокида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди. 

Тадбирда туман мактабгача ва мактаб бўлими бошлиғи М. Мўминов  ва бир қатор мактаб раҳбарларининг иштироки ўқувчиларнинг мактабга қизиқишларини янада орттирди. "Очиқ эшиклар куни"га  ташриф буюрган меҳмонлар ва ўқувчиларни мактаб ҳаёти, имкониятлари билан мактабнинг лидер  ўқувчилари таништирдилар. Дарс ва тўгарак жараёнлари,  спорт ўйинлари, тренинг машғулотлари ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Ўқувчиларда  бундай қулай имкониятларга эга бўлган таълим муассасасида ўқиш истаги уйғонган бўлса ажаб эмас.