Уйчи  тумани  марказий ММТПда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарликка бағишланган кўрик ўтказилди.

Жорий йилда туманда 155  та фермер хўжалиги томонидан 6385 гектар майдонда ғалла парваришланяпти. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 20 та ўрим комбайни ва бошқа зарурий воситалар мавсумга тахт қилинди.

Бугун Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов ҳамда туман секторлар раҳбарлари иштирокидаги семинарда мавсум олдидан ўримга масъуллар билан мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Юртбошимиз томонидан соҳадаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритилиб, халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ислоҳотларнинг янги босқичи бошлангани таъкидланди. Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

“МЕҲР НУРИ” ЭЪТИРОФИ

“Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Уйчи туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси врачлари Жамилахон Икрамова, Маҳаммадали Маматкаримов, Маҳмуджон Қирғизов, Собитхон Сулаймонов, Рустамжон Назаров, Даминжон Нишанов, тиббиёт ходимлари Маҳфуза Сиддиқова, Зарифа Қамбарова, Маҳбуба Нурматова, Моҳира Абдуллаевалар эътироф қилиниб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Нодирабегим ОЛИМОВА,“Меҳр нури” гуруҳи раҳбари.

Унда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси Эътиборхон Юнусовалар иштирок этиб, собиқ байналминалчи жангчиларга "Эътирофнома" ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.

Ўқувчилар томонидан бадиий дастур намойиш этилди.

Шу кунларда қишлоқ хўжалигида муҳим агротехник тадбирлар - биринчи ва иккинчи культивация, чизеллаш амалга оширилмоқда. Бу тадбирларнинг сифатли амалга оширилишида механизаторларнинг хизмати катта.

Уйчи туманидаги "Шаршара" масканида қишлоқ хўжалигида фидойилик кўрсатаётган механизаторлар учун бир пиёла чой ташкил қилиниб, улар моддий рағбатлантирилди. Шоир ва санъаткорларнинг иштироки уларга маънавий куч бағишлади.

Uychi tuman tibbiyot birlashmasi doimo nazoratda bo‘lishi, qaysi bo‘limga bo‘lmasin, eng avvalo, kelgan bemorlarga shirin so‘z va asosli tibbiy tashxis qo‘yilishi lozim.

Jonlantirish bo‘limida bugun holat va bemorlarga qanday imkoniyat yaratilishi lozim? Bu savollarga jonlantirish bo‘limiga qilingan amaliy tashrif orqali mavjud masalalar o‘z yechimini topdi...

Bemorlarning uydagi yaqinlari xotirjam bo‘lishlari uchun ular bilan ham suhbatlashishga ulgirdik.

Подкатегории