Уйчи  тумани  марказий ММТПда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарликка бағишланган кўрик ўтказилди.

Жорий йилда туманда 155  та фермер хўжалиги томонидан 6385 гектар майдонда ғалла парваришланяпти. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 20 та ўрим комбайни ва бошқа зарурий воситалар мавсумга тахт қилинди.

Бугун Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов ҳамда туман секторлар раҳбарлари иштирокидаги семинарда мавсум олдидан ўримга масъуллар билан мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Юртбошимиз томонидан соҳадаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритилиб, халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ислоҳотларнинг янги босқичи бошлангани таъкидланди. Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.