Наманганнинг ташриф қоғозига айланган анъанавий халқаро “Гуллар фестивали”нинг бу йилги мавсуми бошланди. Шу кунларда вилоят марказида катта байрамга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. 63-бор ўтказиладиган нуфузли тадбир олдидан Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги томонидан барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов 63-халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик, фестивал доирасидан ўрин олган кенг қамровли тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоблар қайтарилди.

Ўз навбатида журналист ва блогерлар томонидан фестивални янада мазмундор ўтказиш, ОАВларда кенг ёритиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Матбуот анжумани иштирокчилари Бобур номли боғда фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишдилар. 

Эслатиб ўтамиз: 63-халқаро "Гуллар фестивали" шу йилнинг 19 май кунидан бошлаб 23 июнга қадар давом этади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.