Янгиликлар
Уйчи туман ногиронлар жамияти томонидан ташкилланган танловда Наманган вилояти ногиронлар жамияти раиси Л.Жумаева иштирок этиб, болажонларга совғалар улашди.
Расм чизиш бўйича Фотима Абдураҳмонова, шашка бўйича Беҳрузбек Анваржонов 1-ўринни эгаллаб, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбирга агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши, деҳқон, фермерлар ва томорқа ер эгалари туман кенгаши, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш апарати каби ташкилотлар ҳомийлик қилишди. Танловдан сўнг болажонлар байрам дастурхонига таклиф этилди.
5-мактабда ўтказилган тадбирда Республика ишчи гуруҳи вакили Мунира Қаҳҳорова сўзга чиқиб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, муқаддас миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши курашиш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, экстремизм ва терроризмнинг инсон онгига таъсири, ёшлар ва хотин-қизларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш ҳақида сўз бориб, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш борасида тарғибот ишлари амалга оширилди.
Тадбир якунида савол-жавоб, баҳс-мунозаралар бўлди.
Уйчи туманида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, бугун туман маданият марказида секторлар раҳбарлари, ҳокимият вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, хотин-қизлар фаоллари, умумтаълим мактаблари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими томонидан юртимизда ҳукм сураётган тинчлик неъмати, диний эътиқод эркинлиги, турли хил диний оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, интернет тармоқларидан оқилона фойдаланиш лозимлиги каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга “Тинчлик қадри” номли видеоролик намойиши бўлиб ўтди.
Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармони ижросини, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, уларга кўрсатилаётган давлат ва ҳуқуқий хизматлар кўламини кенгайтиришда адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида қабул қилинди.Унга кўра, Адлия вазирлигининг қўшимча 4 та янги фаолият йўналишлари белгиланди:• аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш;• жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;• фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;• давлат органлари ва маҳаллаларда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиб бориш.Шунингдек, адлия бўлимларига 6 та янги вазифа юклатилмоқда:• аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда “Адлия куни” тадбирларини ўтказиш;Бунда олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматларини кўрсатиб борилади• уйма-уй юриш ва “Ҳуқуқий кўмак” акцияларини ўтказиш орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқиш;• “Online-mahalla” платформаси орқали ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларни ҳал этиб бориш;• аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш;• ёшлар, аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ҳақида хабардор қилиш;• туман (шаҳар) ташкилотлари ҳамда маҳалла идораларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича методик ёрдам кўрсатиб бориш.Фармонга асосан мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш ташкил қилиняпти.Бу орқали биз ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб чуқурроқ ўргатиш имконига эга бўламиз. Давлат органларининг ёшларга ўз эшикларини очишини ҳам жуда ижобий ҳолат сифатида баҳолайман. “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбирлари доирасида адлия органларига ёшларни олиб бориш имкони яратиляпти. Бу дегани ёшлар ҳақиқий профессионал юристлар билан мулоқот қиладилар.Қўшимча қилиш керакки, вазирлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг 4 та малака ошириш марказлари бирлаштирилиб, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.Шунингдек, вазирликнинг “Давлат хизматларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси негизида Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ташкил этилмоқда.Ўрганишлар, таҳлиллар натижасида Фармон билан адлия органлари фаолиятида жуда катта ўзгаришлар, шунингдек аҳолига қўшимча енгиллик ва қулайликларни жорий этиш назарда тутилди.Хусусан, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида муаммоларни ҳал қилишда “фуқаро – маҳалла – адлия” тизими жорий этилади. Бунда, аҳолининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий муаммолар “маҳалла еттилик”лари орқали Онлайн маҳалла платформасидан фойдаланиб адлия органларига етказилади. Адлия органлари томонидан эса мазкур муаммолар ечимлари бўйича ҳуқуқий тадбирлар, қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқилади. Шу орқали “маҳалла еттилиги”га фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларини ҳал этиб боришга кўмаклашиб борилади.Шу билан бирга, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири бу ҳуқуқий маданиятнинг юқорилиги ҳисобланади. Умуман ҳуқуқ – одамни маданийлаштиради. Бунинг натижасида ижтимоий барқарорлик келиб чиқади. Шу боис Фармон билан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий этилмоқда.
Фармон билан марказлар орқали яна 13 та янги хизматлар жорий этилмоқда ва давлат хизматларининг ҳар бир маҳалла ва фуқаронинг ҳаётига янада яқинроқ кириб боришини таъминлаш мақсадида тадбиркорларга ҳам агент сифатида 15 турдаги давлат хизматларини кўрсатишга рухсат берилди. Яна бир қулайлик давлат хизматларини кўрсатишда Face-ID тизими жорий қилинишидир. Face-ID тизими - бу бирор давлат хизматидан фойдаланмоқчи бўлган фуқарони унинг юзидан таниб, у ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда аниқлайдиган тизим ҳисобланади.Ҳозирда фуқаролар хизмат олиш учун Давлат хизматлари марказига келганда унинг шахсини аниқлаш учун паспорт ёки ID-карта талаб қилинади. Эндиликда, Face-ID тизими жорий этилса, ушбу ҳужжатларга ҳам зарурат бўлмайди, тизимнинг ўзи фуқаронинг кимлигини аниқлаб беради.Ушбу ўзгаришлар, албатта, фуқароларнинг вақтини ва маблағини тежашга хизмат қилади.Шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан Аҳолининг ягона реестри шакллантирилиши ва юритилиши белгиланмоқда.Реестр Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотларининг ягона электрон базаси ҳисобланади.Давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатишда шахсга тааллуқли маълумотлар ушбу реестрдан олинади.Шунингдек, Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:• интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда хулоса бериш;• контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус ваколатли органлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш;• интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.28 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, шу жумладан 11 та Фармон ва 17 та қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.Баҳодир Қодиров,Уйчи туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
Уста деҳқон Эгамберди Ёрқинов бошчилигида 14 нафар фуқаро ихтиёридаги 2,10 гектар ер майдонига Россиядан келтирилган "Сатурн" навли 2 тонна пиёз уруғини тажриба тариқасида экди. Пиёз июль ойига пишиб етилади. Гектарига 100 тоннадан ҳосил олиш кутилмоқда.






