Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, 4-сектор раҳбари М.Қодиров, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминовлар қатнашиб, болажонларга самимий тилаклар билдиришди.

Ширинтойлар иштирокидаги байрам концерт дастури, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг Дилшодбек Нажмиддинов раҳбарлигидаги доирачилар гуруҳининг чиқишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Уйчи туманида   меҳнат миграцияси ҳамда ташқи миграцияда юрган фуқароллларни қўллаб-қувватлаш, уларни ватанга қайтариш чораларини кўриш, кафолатли иш ўринлари ҳамда даромад манбаларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бугун бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан  туман ҳокимлигининг мажлислар залида муҳокама йиғилиши ташкил этилди. Уни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Мамадалиев очди ва бошқариб борди.

Йиғилишда ўзаро фикр алмашилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақсимлаб олинди.

Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли Чўртук МФЙда жойлашган "Жажжи аср юлдузлари" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.

Маскан рус ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган бўлиб, логопед, психология, бадиий гимнастика, мусиқа тўгараклари мавжуд. 1-синфга борган, аммо рус тилини ўзлаштиришда қийналаётган болалар учун ҳам махсус курслар очилган. Муассаса замонавий, кўркам ва ёруғ бинода жойлашган бўлиб, гўёки эртаклар шаҳарчасига ўхшайди. Унинг ташкил этилишида туман Кенгаши депутати Д.Юлдашеванинг хизмати катта.

Бугун муассасанинг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда сўзга чиққан туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов муассаса фаолиятига омадлар тилади ва жажжиларга совғаларни топширди.

Уйчи тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган “Азбука” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ўзгача тарзда нишонланди.

Байрам тадбири кичкинтойлар ижросидаги қўшиқ ва рақслар билан янада серфайз ўтди.

Уйчи тумани маданият марказида ҳамюртимиз,  Тошкент давлат мусиқий рақс ва хореография академияси битирувчиси Малоҳат Юсуфжонованинг "Рақс -гўзаллик, нафосат  тимсоли" деб номланган  ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Гулмира Мадраҳимова  туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Собиров, С.Аҳмадалиевалар иштирок этиб, рақс санъати маликасига айланиб бораётган ёш истеъдод соҳибаси Малоҳат Юсуфжоновага ижодий парвозлар тилашди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Подкатегории