Уйчи тумани маданият марказида ҳамюртимиз, Тошкент давлат мусиқий рақс ва хореография академияси битирувчиси Малоҳат Юсуфжонованинг "Рақс -гўзаллик, нафосат тимсоли" деб номланган ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулмира Мадраҳимова туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Собиров, С.Аҳмадалиевалар иштирок этиб, рақс санъати маликасига айланиб бораётган ёш истеъдод соҳибаси Малоҳат Юсуфжоновага ижодий парвозлар тилашди.
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.






