Уйчи туманида меҳнат миграцияси ҳамда ташқи миграцияда юрган фуқароллларни қўллаб-қувватлаш, уларни ватанга қайтариш чораларини кўриш, кафолатли иш ўринлари ҳамда даромад манбаларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Бугун бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан туман ҳокимлигининг мажлислар залида муҳокама йиғилиши ташкил этилди. Уни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Мамадалиев очди ва бошқариб борди.
Йиғилишда ўзаро фикр алмашилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақсимлаб олинди.






