Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли Чўртук МФЙда жойлашган "Жажжи аср юлдузлари" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.
Маскан рус ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган бўлиб, логопед, психология, бадиий гимнастика, мусиқа тўгараклари мавжуд. 1-синфга борган, аммо рус тилини ўзлаштиришда қийналаётган болалар учун ҳам махсус курслар очилган. Муассаса замонавий, кўркам ва ёруғ бинода жойлашган бўлиб, гўёки эртаклар шаҳарчасига ўхшайди. Унинг ташкил этилишида туман Кенгаши депутати Д.Юлдашеванинг хизмати катта.
Бугун муассасанинг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда сўзга чиққан туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов муассаса фаолиятига омадлар тилади ва жажжиларга совғаларни топширди.






