Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимиз тўкинлиги, экспортбоп маҳсулотлар етириштириш – давр талаби, иқтисодиётда муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу лавҳамизда ана шундай ният йўлида фаолият олиб бораётган Уйчи туманидаги Мевазор МФЙда жойлашган академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Наманган вилояти илмий текшириш станциясида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритамиз.

Видеолавҳа (https://t.me/uychihokimligi/101199)

Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати, 2024 йил

2024 йил 10 июндан 30 июнь кунига қадар Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим рус тилида олиб бориладиган синфларга 2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчиларнинг ҳужжатларини рўйхатга олиш бошланади.

Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан бола мактабга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. 2024-2025 ўқув йилида 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синф ўқувчилари сафига қабул қилиниши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан ҳафтанинг якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 9.00 дан кеч соат 15.00 га қадар рўйхатга олинади.

Бунда фақат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи (васий ҳомий)лар томонидан анкета сўровномаси тўлдирилади, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт) ва фарзандини туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг асл нусхаси тақдим этилади. Манзил; Уйчи туман Шифокор МФЙ, Ибн Сино кўчаси 1-уй (собиқ Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи биноси) 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти.

@uychihokimligi

Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолияти, самарали иш ташкил этиш, кексалар маслаҳат гуруҳининг ёшлар тарбиясига масъуллиги, бувижонлар мактаби, мигрантларни аниқлаш ва уларни қайтариш бўйича  амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. 

Йиғилишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар ахбороти эшитилди.  Мулоқотда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т. Исматиллаев, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси А.Нажмиддиновлар иштирок этиб, маҳалла еттилиги олдида турган вазифаларни белгилаб беришди.

Mahallada jinoyat va huquqbuzarliklarning oldini olish bo‘yicha videokuzatuv kameralarini o‘rnatilganligi, aholi bandligini ta'minlash boyicha ishlar, profilaktika inspektorlari va mahalla raislarining hududda ro‘yxatga olingan huquqbuzarlik va jinoyatlar tahlili, jinoyatchiliknibg oldini olish bo‘yicha ishlari ko‘rildi. 

Mas'ullarga kuzatuv kameralari o‘rnatilmagan ko‘cha va obyektlarga nazorat kameralarini o‘rnatish, “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida ishni to‘g‘ri tashkil etish bo‘yicha vazifalar belgilab berildi.

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 2023 йилнинг 2-мавсумида Фарғона вилоятида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг Республика финал босқичи бўлиб ўтган эди. Унда Уйчи туманидаги Иттифоқ МФЙ жамоаси ҳам 16-21 ёш тоифасида (ўсмирлар) “Б-лига” мусобақасида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритганди. Жамоанинг бу муваффақияти туфайли 357 миллион сўм маблағ эвазига 15х26 ҳажмдаги универсал спорт майдончаси қурилишига эришилди. 28-мактаб ҳудудида қад ростлаган мазкур объект "Аziya industry construction" МЧЖ томонидан салкам бир ой муддатда қуриб битказилди.

Бугун мазкур универсал спорт майдончасининг топширилиш маросими бўлди. Унда сўзга чиққанлар ушбу спорт иншооти ёшларнинг келгуси ютуқларига ва жисмонан соғлом ўсишларига замин бўлишини тиладилар. Мактаб жамоасига спорт жиҳозлари туҳфа қилинди.

Подкатегории