2024 йил 10 июндан 30 июнь кунига қадар Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим рус тилида олиб бориладиган синфларга 2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчиларнинг ҳужжатларини рўйхатга олиш бошланади.
Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан бола мактабга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. 2024-2025 ўқув йилида 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синф ўқувчилари сафига қабул қилиниши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан ҳафтанинг якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 9.00 дан кеч соат 15.00 га қадар рўйхатга олинади.
Бунда фақат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи (васий ҳомий)лар томонидан анкета сўровномаси тўлдирилади, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт) ва фарзандини туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг асл нусхаси тақдим этилади. Манзил; Уйчи туман Шифокор МФЙ, Ибн Сино кўчаси 1-уй (собиқ Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи биноси) 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти.
@uychihokimligi






