Янгиликлар
Мактабни жорий йилда 216 нафар йигит-қиз олтита мутахассислик бўйича тамомламоқда. Улардан 30 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлди.
Диплом топширишга бағишланган тантанали маросимда Наманган вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А. Ғаффоров, бошқарма мутахассиси С.Сайдалиев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, мактаб директори Ҳ. Бозорова, "Баркас Текс" МЧЖ Уйчи туман филиали иш бошқарувчиси Ж.Камолов самимий тилаклар билдирдилар. Ота-оналар, фаол ўқувчилар, устозларга ташаккурномалар топширилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласида жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиалида бўлиб ўтган семинарда кибермаданиятни юксалтиришнинг долзарб аҳамияти, мазкур ойликдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида сўз борди.
Семинар давомида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ҳаётнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб кетаётгани таъкидлаб ўтилди.
Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш” зарурлиги ва бу борада ҳамкорликда иш олиб боришлик тушунтирилди.
Unda Yoshlar ishlari agentligi Uychi tuman bo'limi jamoasi 1-o'rinni egallab, "Adolat" kubogini qo'lga kiritdi.
Davlat kadastr palatasi Uychi tuman filiali jamoasi 2-o'rinni egalladi.
Taqdirlash marosimida "Adolat" SDP viloyat Kengashi raisi oʻrinbosari Y.Hojimatova, Yoshlar ishlari agentligi tuman boʻlimi boshligʻi M.Zaitovlar ishtirok etishdi.
F.Boymirzayev,"Adolat" SDP tuman kengashi raisi.
4-сектор раҳбари М. Қодиров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Мамадалиев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовлар "Машҳура илғор", "Кесканёр оқ олтин" фермер хўжаликларидаги ғалла ўрим-йиғимида жонбозлик кўрсатаётган комбайн операторлари, отряд раҳбарларига миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғалари топширишди.
Уйчи туманида ҳам ғалла ўрим-йиғими ҳал қилувчи паллага кирди. 4-сектор раҳбари Мусахон Қодиров ташаббуси билан барча секторларда ғалла ўрим-йиғимида намуна бўлаётган илғор комбайн операторлари ҳамда отряд раҳбарлари рағбатлантирилмоқда.
“Хизиробод миришкор файз”, “Норин гавҳари”, “Соҳиби зиё нур саховати” каби бир қатор фермер хўжаликларида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Мамадалиев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовлар ҳамроҳлигида ғалла ўрим-йиғими жараёнлари кўздан кечирилиб, фидойи комбайн операторлари ҳамд отряд раҳбарларига эсдалик совғалари топширилди.
Хирмонга барака, азиз ғаллакорлар!






