Мактабни жорий йилда  216 нафар йигит-қиз олтита мутахассислик бўйича тамомламоқда. Улардан 30 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлди.

Диплом топширишга бағишланган тантанали маросимда  Наманган вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А. Ғаффоров, бошқарма мутахассиси С.Сайдалиев, туман ҳокимининг  ўринбосари А.Собиров, мактаб директори Ҳ. Бозорова, "Баркас Текс" МЧЖ Уйчи туман филиали иш бошқарувчиси Ж.Камолов самимий тилаклар билдирдилар. Ота-оналар, фаол  ўқувчилар, устозларга ташаккурномалар топширилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.