Республика “Нуроний” жамғармаси раиси С. Турдиевнинг видеоселектор орқали ўтказган йиғилишида инсон азиз ва хотира муқаддаслиги, унутилган қадриятларни тиклаш, қабристонларга эътибор бериш, ёшлар тарбияси, ажримларнинг олдини олиш, 1+10 лойиҳаси асосида ишлаш, ҳар бир нуронийнинг олиб бораётган ишини таҳлил қилиш каби бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, “Машад қабристони”да кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, қабрларнинг устки қисми сувалмоқда, тозалов ишлари амалга оширилмоқда. Бу каби хайрли ишлар барча қабристонларда давом этмоқда.

@Press_Secretary_Uychi

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Кўпни кўрган нуронийлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир.

Уйчи туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган тадбирда инсон қадри улуғланаётган юртда бундай учрашувлар талаба-ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундашлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш–келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашган Юсуфжон Раҳмонов, Аҳмаджон Юсупов, Ҳакимжон Мадраҳимовларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари тоширилди. Якунда ТТБ бошлиғи в.б. Р.Акрамбоев тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Унга асосан маҳаллада хизмат ташкил этилди.

Профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар мурожаатлари тингланди, хонадонбай иш ташкил қилинди, узоқ муддатга ишлаш ва бошқа мақсадларда чиқиб кетган ва қайтиб келган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан суҳбат ўтказилди.

Қабул давомида даволаниш, моддий ёрдам, бандлик, уй- жой, таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларга жавоб берилди.

Фуқаролар томонидан қилинган 15 та мурожаат тегишли тартибда назоратга олинди.

Мазкур кенг кўламли тадбирда фуқароларга аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолар аниқланиб, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этишга, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатишга, ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференсиялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳақида хабардор қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Подкатегории