Янгиликлар
Уйчи тумани Хўжаобод МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Дадахон Раҳимов салкам саксон ёшни қаршиламоқда.
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исаков, туман ҳокимлигининг дин ишлари бўйича бош мутахассиси Ж.Қосимов, маҳалла вакиллари отахоннинг ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонига ташриф буюрдилар. Самимий суҳбат жараёнида отахон миннатдорлик билдириб, дуолар қилди.
Бугун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг навбатдаги 74-сессияси ўтказилди.
Сессия ишида дастлаб халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш, туман сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этиш ҳақида туман Кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Б.Бобомирзаевнинг ахбороти эшитилди.
Сессия давомида Уйчи туманидаги айрим кўчалар номини ўзгартириш, “Энг яхши ижтимоий ташаббус” Республика кўрик-танловининг туман босқичини ташкил этиш ва ўтказиш, “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Яшил боғ” ташкил этиш, туман секторларининг 2024 йил 3-чорагига мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш, халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2024 йил 2 ярим йиллик иш режаси каби масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими бошлиғининг 2024 йилнинг 1-ярим йилликдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Сессияда кун тартибида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида Файзиобод МФЙ ҳудудидаги Баҳодир Муродовлар хонадонида “Маърифатли оила” лойиҳаси доирасида “Оила мустаҳкамлиги - жамият барқарорлиги” деб номланган интерфаол семинар ўтказилди.
Уни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси А.Насриддинов очди. Маърифат тарғиботчиси, психолог Р.Назарова қайнона-келин ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашга қаратилган психологик тренинг ўтказди. Якунда тадбир ташкилотчилари ва спортчилар муносиб рағбатлантирилди.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Қумтепа МФЙда жойлашган темирчиликка ихтисослашган янги ёшлар кичик саноат зонасининг иккинчи босқичида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Туман ҳокими Ш.Мусаев бугун мазкур саноат зонасида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди, лойиҳа эгалари билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Адиб таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Уйчи туман ахборот- кутубхона марказида китобхонлар билан ижодий учрашув бўлди. Унда ёзувчи Исоқжон Нишонов китобхонларга ижодий фаолияти ва асарларининг яратилиш тарихий ҳақида сўзлаб берди.
Тадбирда ижодкор А.Жўраев, АКМнинг доимий ҳамкори - қўриқлаш бўлими раҳбар-ходимлари, фаол нуронийлар, туманимиз ижодкорлари иштирок этдилар. Қизиқарли тарзда ўтган мазкур ижодий учрашувда китобхонлар ҳамда ижодкорлардан К.Расулова, М.Қирғизова ёзувчи ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.
Тадбир якунида туман АКМ директори Х.Жўраева ижодкорга ташриф учун миннатдорчилик билдирди. Ёзувчи томонидан фаол китобхонлар ҳамда ахборот-кутубхона марказига китоблар совға қилинди.






