уман маданият марказида уйчилик ижодкор, бир қатор қисса ва ҳикоялар муаллифи Кимёхон Расулованинг янги нашр этилган - "Зулмат ортидаги нур" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ижодкорнинг асарлари асосида ташкил этилган китоб кўргазмаси, Авазбек Насриддиновнинг дилтортар қўшиқлари, 36-мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан ўқилган шеърлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Тадбирни Ўзбекистон Журналистлар ижодий  уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари Носир Аббос, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар очишди.

Шунингдек ижодкор, драматург А.Аҳмаджонов, шоира М.Қирғизова, учқўрғонлик ижодкорлар Т.Қамбаралиев, М.Отавалиевлар муаллифнинг фаолияти ҳамда янги китобига ижобий фикрлар билдириб, самимий қутладилар. Тадбир доирасида К.Расулова қаторида ёш маънавиятчилар Гулноза ва Шаҳноза Боқиевалар  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

▫️Бугун давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Уйчи туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этмоқда.

🔰 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Машад МФЙда истиқомат қилувчи Муроджон Дадахонов хонадони файзли ва сариштали хонадонлардан.

Рўзғордаги файзу барака ҳам айни шундан. Муроджон аканинг касби ўқитувчи бўлса-да, томорқасидан самарали фойдаланиб, қўшимча даромад топади. Кўчатчилик, чорвачилик, деҳқончилик билан шуғулланади. Асалари, парранда-ю дарранда ҳам бор. Ҳовлидаги саришталикни кўриб, ҳавас қиласиз.

Бугунги кунда Уйчи туманида жами 30 ёшгача бўлган 101 минг нафар ёшлар истиқомат қилади.

Шундан 1-секторда 25 378 нафар,

2-секторда 27 401 нафар,

3-секторда 23 217 нафар,

4-секторда 24 108 нафар ёшлар.

Улар аҳолининг 47 фоизини ташкил этади. Шундан,

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 51697 нафардир.

 

Битирувчилар ҳамда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

 

2022 йил декабрь ойида ўтказилган хонадонбай хатлов якунида жами

1310 нафар ишсиз ёш аниқланди.

Жумладан:

115 нафари – “Ёшлар дафтари”дан асбоб-ускуналар ажратиш;

450 нафари –15 сотихдан ер майдони ажратиш;

220 нафари – тумандаги 5 та КСЗни тўлиқ ишга тушириш орқали;

95 нафари –мавжуд мономарказларда касбга–ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйиш;

130 нафари – тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш;

300 нафардан ортиқ ёш ОТМга киришга тайёргарлик (18-30) кўраётгани аниқланди.

 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 113 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган бўлиб, 87 нафари бўш иш ўринларига,

26 нафарини янги лойиҳаларни ташкил этиш ва корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига бандлиги таъминланди.

 

 620 нафар ишсиз ёшга 93 гектар ер майдони ажратилди.

125 нафар ёшга 1 млрд. 270 млн сўм кредит маблағи ажратилди.

 Ёшларнинг қизиқиш ва имкониятларидан келиб чиқиб 95 нафар ёш тумандаги мавжуд мономарказларда касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

 

Ёшлар дафтари

 

“Ёшлар дафтари” электрон платформасига ўтган давр мобайнида 644 нафар ёш “киритилган бўлса, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 216 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан:

- 50 нафар ёшнинг тўлов шартнома маблағи қоплаб берилди;

- 8 нафар ёшнинг ҳайдовчилик курсларига ўқитиш харажатлари қоплабнди;

- 7 нафар ёшнинг сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали қопланди;

 -1 нафар ёшга асбоб-ускуна олиш учун субцидия ажратилди;

- 37 нафар ёшга тиббий ёрдам кўрсатилди.

- 13 нафари фуқаролик паспорти олишига;

- 107 нафар ёшга деҳқончилик қилиши учун маблағ ўтказиб берилди.

 

Ёшлар учун янги иш ўринлари яратилши, уларнинг бандлигини таъминлаш бундай кейин ҳам доимий эътиборимизда бўлади.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙнинг "Зебунисо", "Элатан" кўчаларида 2,7 км. янги тармоқ тортилиб, битта 400 кВА. ли трансформатор пункти ўрнатилди. Эндиликда маҳалладаги 504 та хонадонда  истиқомат қилувчи аҳолининг  сифатли электр билан таъминлаш имконияти яратилади.

Подкатегории