Янгиликлар
Uychi tumanidagi 39 – maktabda tashkil etilgan mazkur tadbirda hududdagi ota – onalar, maktab direktorlari va ularning o‘rinbosarlari ishtirok etdi. Qolaversa, maktab formalarining belgilangan standartlar asosida tayyorlanishi, matolar sifati, bichimi, rangi, tikilish uslublari, turli yosh, bo‘y va vaznga ega o‘quvchilarga mosligi xususida ishtirokchilarga jonli misollar yordamida zarur ma’lumotlar berib o‘tilib, narx borasida ham qulay bo‘lishiga e’tibor qaratildi. Ota-onalar hamda o‘quvchilarning taklif va istaklariga muvofiq, tayyorlangan maktab formalari ularga manzur bo‘lib, shu joyning o‘zida 500 dona xarid qilindi.
Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi Axborot xizmati
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙда яшовчи Каримжон ота Турғунов етмиш тўрт ёшни, умр йўлдошлари Рислиғой ая етмиш уч ёшни қарши олишган. Каримжон ота темирйўлда машинист, Рислиғой ая 7-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, кутубхоначи бўлиб ишлаб, пенсияга чиқишган. Икки ўғил, уч қизни камолга етказган бу нуронийлар бугун 13 нафар набиранинг севикли бобоси ва бувиси. Набираларидан беш нафари бугунги кунда олий таълимда таҳсил оляпти.
Табаррук ёшдаги нуронийлар ҳозир ҳам бирдам тиним билмай, меҳнат қилишади, набираларига рўзғор сирларини ўргатишади.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев ҳамда маҳалла вакиллари бугун бу дуогўй отахон ва онахонни йўқлашди. Бундай эътибордан қариялар беҳад мамнун бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан Уйчи туманида 2024 йилнинг 1-мавсумида жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб топилган Машад МФЙ "Қорадарё", "Янгиобод", "Нуробод-1" ҳамда "Нуробод-2" кўчаларига 1812 метр узунликда асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Асфальтлаш “BEST STROY-2020” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Маҳалла фаоллари бажарилаётган ишлардан мамнун.
Ф.НЕГМАТОВ,Уйчи туман иқтисодиёт ва молия бўлими бош мутахассиси.
Хўжаобод МФЙдаги маърифатли оила Ферузахон ва Алишер Асқаровлар хонадонида “Ўзбек деган ном остида бирлашамиз!” мавзусида ўтказилган тадбирда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исаков, бош отинойи К.Абдуллаева, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ҳокимлигининг дин ишлари бўйича бош мутахассиси Ж.Қосимовлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида жаҳолатга қарши маърифат, юртимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш ҳақида сўз борди.
3-ДМТТ тарбияланувчилари ижросидаги рақс, спортчи болажонларнинг чиқишлари, ижодкор М.Қирғизованинг ватан ҳақидаги шеъри кечага кўтаринкилик бахш этди. Якунда тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларига бўлинманинг ташаккурномалари топширилди.
@Press_Secretary_Uychi
Мустақиллик байрами олдидан Уйчи тумани марказидаги “Деҳқон бозорида озиқ-овқат, гўшт, паррандачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, ўқувчилар учун ўқув қуроллари ва мактаб либослари сотуви ҳам йўлга қўйилди. Бу ерда сотилаётган маҳсулотларинг нарх-навоси ҳам қулай бўлиб, аҳоли бундан беҳад мамнун бўлмоқда.






