Янгиликлар
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Ҳожиобод МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбари Абдураҳмон Қурбонов қутлуғ ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутланди.
Ўзбекистон "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони С.Турдиевнинг байрам табриги ҳамда "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг эсдалик совғаси сектор раҳбарлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими вакили иштирокида топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги ""Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сонли қарори қабул қилиниб, Уйчи туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан маҳаллаларда аҳолига ижтимоий нафақалар тайинлаш тартиби ва қоидалари атрофлича тушунтириб борилмоқда.
Хусусан, марказ масъул ходимлари томонидан тумандаги Ахси маҳалла фуқаролари учун айнан шу мазмундаги сайёр учрашувлар ўтказилди.
Учрашувлар давомида келиб тушган мурожаатлар ва саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Президентимиз раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган бугунги видеоселектор йиғилишида Уйчи тумани тажрибаси алоҳида тилга олинди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев бугун тадбиркорлар ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли билан манзилли ишлаш тизими асосида сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙда учрашув ўтказди. Тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг бизнесларини кенгайтиришга кўмаклашиш бўйича таклифларини берди. Тадбиркорларнинг мурожаатлари тегишли тартибда назоратга олинди.
Халқимизда ўзига хос урф-одат ва анъаналар бор. Тўй ва маросимлар, турли тадбирларда дастурхонлар безатилса, албатта, ширинлик, пазандачилик маҳсулотлари жой олади. Энг сара маҳсулотларга талаб эса доимо юқори.
Уйчи туманининг 3-секторидаги Деҳқон МФЙ ҳудудида жойлашган маданият марказининг бўш турган хоналарида тадбиркор Умиджон Холмирзаев турли пишириқ ва пазандачилик маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйди. Ҳозирга келиб ҳатто қўшни республикалардан ҳам буюртмалар олинмоқда.
Яна бир эътиборли томони, цехда 12 нафар хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланган. Улар ўз уйларига яқин ҳудудда, ўзлари севган касбда ишлаш имкониятига эга бўлганларидан мамнунлар.
Пахтачиликда "Зарбдор 30 кунлик" давомида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев раҳбарлигида туман фахрийлар ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи аъзолари "Зарбол Навоий" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта майдонларида ғўза парвариши билан танишдилар.
"Абдураҳмон ота Умрзоқов", "Барногул зиё файз", "Умирзоқов Жаҳонгир", "Ёрқўрғон ободончи" фермер хўжаликларида ғўза агротехника талаблари асосида парваришланмоқда ва бугунги кунда 7-8 тадан бўлиқ кўсак мавжуд. Бироқ айрим фермер хўжаликларида бегона ўтлар мавжуд, ғўза чеканкаси ва культивация асоссиз кечиктирилган. Ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги фермер хўжаликларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, кўсак қурти янги авлодига биологик усулда курашиш юзасидан тегишли агротехник тавсиялар берилди.






