Пахтачиликда "Зарбдор 30 кунлик" давомида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев раҳбарлигида туман фахрийлар ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи аъзолари  "Зарбол Навоий" ММТП ҳудудидаги  фермер хўжаликлари пахта майдонларида ғўза парвариши билан танишдилар.

"Абдураҳмон ота Умрзоқов", "Барногул зиё файз", "Умирзоқов Жаҳонгир", "Ёрқўрғон ободончи" фермер хўжаликларида ғўза агротехника талаблари асосида парваришланмоқда ва бугунги кунда 7-8 тадан бўлиқ кўсак мавжуд. Бироқ айрим фермер хўжаликларида бегона ўтлар мавжуд,  ғўза чеканкаси ва культивация асоссиз кечиктирилган. Ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги фермер хўжаликларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, кўсак қурти янги авлодига биологик усулда курашиш юзасидан  тегишли агротехник тавсиялар берилди.