Халқимизда ўзига хос урф-одат ва анъаналар бор. Тўй ва маросимлар, турли тадбирларда дастурхонлар безатилса, албатта, ширинлик, пазандачилик маҳсулотлари жой олади. Энг сара маҳсулотларга талаб  эса доимо юқори.

Уйчи туманининг 3-секторидаги Деҳқон МФЙ ҳудудида жойлашган маданият марказининг бўш турган хоналарида  тадбиркор Умиджон Холмирзаев турли пишириқ ва  пазандачилик маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйди. Ҳозирга келиб ҳатто қўшни республикалардан ҳам буюртмалар олинмоқда.

Яна бир эътиборли томони, цехда 12 нафар хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланган. Улар ўз уйларига яқин ҳудудда, ўзлари севган касбда ишлаш имкониятига эга бўлганларидан мамнунлар.