Янгиликлар
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙда байрам олдидан ташкил этилган тарғибот тадбирида иштирок этди.
Тадбир давомида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз юртилиб, “Уйчи тажрибаси” кенг оммалаштирилаётгани, Қаҳрамон МФЙда ҳам ўзгаришлар юз бераётгани эътироф этилди. Жумладан, шу кунларда маҳалланинг "Зебунисо", "Элатан" кўчаларида 2,7 км. янги тармоқ тортилиб, битта 400 кВА. ли трансформатор пункти ўрнатилгани, эндиликда маҳалладаги 504 та хонадонда истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр билан таъминлаш имконияти яратилгани таъкидланди. Бундан фуқаролар ҳам беҳад мамнун эканликларини изҳор қилишди.
Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, Республика "Оқила аёллар" ҳаракати раиси, профессор Ойниса Мусурмонова томонидан оилани ижтимоий-маънавий такомиллаштиришда миллий қадриятларнинг роли мавзусида маърузаси тингланди.
Шундан сўнг соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бошқарма бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тахирова томонидан соғлом турмуш тарзи ва соғлом оилани шакллантириш бўйича олиб бориладиган ишлар юзасидан энг керакли тавсиялар берилмоқда.
Наманган вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати
Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида Уйчи туманида паст қувватда ишлаётган саноат корхоналари фаолияти ўрганилди.
Ҳудудларда саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳамда саноат ҳажмини кўпайтириш бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдулхамидов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев ҳамда тегишли ташкилот масъуллари томонидан жойларга чиққан ҳолда иш ташкил этилмоқда.
Тумандаги “NEWSTAR TEX GROUP” МЧЖ янги лойиҳаларини коммуникацияга уланиш, “Абдулвоҳид Билол Шамсиддин меҳнат” МЧЖ экспорт амалиёти, “Extra premier bat” МЧЖ хомашё, “Водий кумуш парранда” МЧЖнинг канализацияга уланиш каби муаммоли масалалари, шунингдек, тумандаги “Овчибулоқ”, “Ёркатай”, “Қумтепа” кичик саноат зоналарида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича муаммолари ўрганилди ва масъуллар иштирокида ҳал қилишга киришилди.
@uychihokimligi
Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник У.Эшанов сектор ҳудудидаги 14 та МФЙ еттилиги билан учрашиб, суҳбатлашди.
Мулоқот давомида сектор раҳбари МФЙ еттилиги фаолияти, жиноятчилик ҳолати, содир этилган жиноятлар сабаб ва шароитлари, олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида суҳбатлашди.
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида"ги 10-сонли қўшма қарор ижросини таъминлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оғир тоифа ёшлар билан амалга оширилган ишлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш белгиланди.
Сектор раҳбари томонидан ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатиш бўйича режалар белгилаб берилди.
Уйчи тумани прокуратураси ташаббуси билан энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва иқтисод режасини бажариш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи С.Турсунов, туман прокуратураси ходимлари, туман ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва тегишли идоралар раҳбарлари этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-сонли қароридан келиб чиқиб, масъул идора раҳбарларининг вазифалари хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, энергия ресурсларини иқтисод қилинишини таъминловчи ускуналар, замонавий ва тежамкор ҳисоблагичлар ва ушбу жараёнда ишлатиладиган техникалар кўргазмали тарзда намойиш этилиб, уларнинг хусусиятлари тушунтириб берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.






