Янгиликлар
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби (Х. Маматов):
ушбу қарорнинг кўчирмасини ҳудудлар кесимида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан маҳаллий матбуотларда эълон қилинишини;
мазкур қарор нусхасини сиёсий партияларга юборилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев.
2024 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 20 сентябрдаги 1378-сон қарорига илова
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар
|
27-Наманган вилояти сайлов округи |
|||||
|
Дадабоев Акмалжон Олимжонович |
1976 |
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси |
Наманган вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси раҳбари |
Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани |
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси |
|
Жўраева Рислиқхон Якубжановна |
1956 |
Ўзбекистон “Адолат” социал- демократик партияси |
“Санам уйчи” МЧЖ раиси |
Наманган вилояти, Уйчи тумани |
Ўзбекистон “Адолат” социал- демократик партияси |
|
Кахарова Мунира Махамаджановна |
1980 |
Ўзбекистон Халқ демократик партияси |
Ўзбекистон халқаро ислом академияси бўлим бошлиғи |
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани |
Ўзбекистон Халқ демократик партияси |
|
Лутфуллаева Ширманхон Рахимовна |
1966 |
Ўзбекистон Экологик партияси |
Поп туман ахборот-кутубхона маркази директори |
Наманган вилояти, Поп тумани |
Ўзбекистон Экологик партияси |
|
Рахманов Маруфжон Махмуджонович |
1982 |
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал- демократик партияси |
Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси бошлиғи |
Наманган вилояти, Уйчи тумани |
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал- демократик партияси |
Мулоқот давомида бу йилги Ҳаж ибодатини адо қилган ҳамюртларимизни маҳаллада дабдабозликсиз кутиб олингани, ҳожиларнинг маҳаллада ёшлар тарбияси, оилавий ажримларнинг олдини олишдаги иштироки ҳақида сўз борди. Чет элга ишлагани кетганларнинг оилалари, ногирон ва чин етимлар билан ишлаш бўйича Умид МФЙда олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, хонадонлардан хабар олинди.
Мазкур маҳалладан пахта йиғим-теримида кўмакка чиққан теримчилар рағбатлантирилди.
Тадбирларда туман бош имом хатиби О.Исаков, туман бош отин ойиси К.Абдуллаева, туман нуронийлар кенгаши аьзоси А.Нажмиддиновлар қатнашдилар.
Уйчи тумани 3-сектордаги “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудида жойлашган Ғофуржон Ҳотамов раҳбарлигидаги “Девдас ороли” фермер хўжалиги миришкорлари 25 гектар тошлоқ майдонда пахта етиштирдилар. Кунига 70 нафар теримчи ёрдамида 7 тонадан ортиқ ҳосил териб олинмоқда.
Яқин кунларда республикамизда, жумладан, вилоятимизда аҳолини рўйхатга олиш амалиёти бошланади. Хўш бу амалиёт нима учун керак? Аҳолини рўйхатга олиш натижасида республика ва ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти кенгаяди. Шунингдек, миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритиш, халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар манбаи яратилади.Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқични қамраб олади.Биринчиси – тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йил давом этади.Бу жараёнда энг муҳими, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш каби тадбирлар амалга оширилади.Иккинчиси – асосий босқич. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади. Мазкур жараён тахминан икки ой давом этади.Аҳолини рўйхатга олиш тадбири анъанавий усулда, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан ҳудудларда уймай юрган ҳолда, юзмаюз суҳбат асосида, қоғоз шаклидаги рўйхатга олиш варақаларини тўлдириш орқали амалга оширилади. Сўнгги босқичда эса олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил этилиб, натижалар расман эълон қилинади. Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Шу ўринда рўйхатга олувчиларни танлаш масаласи ҳам ниҳоятда муҳим. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига улар бевосита масъул. Бу жараёнга жалб этиладиган ходимлар турли ёшда ва ҳар хил касб эгалари бўлиши мумкин. Биринчи навбатда, Статистика агентлиги ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, шу йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар жалб этилиши мақсадга мувофиқ.Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга ҳамда маълумотларни қайта ишлашга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган.Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотлар уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) эълон қилиниши белгиланган. Якунда аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотлари архивда сақлаш учун тайёрланади.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Шафтоли МФЙда давлат хусусий шерикчилик асосида “Зебо” номли таълим муассасаси фаолиятини бошлади.
Маҳалла ҳудудида жами 355 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, улардан 150 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. Тадбиркор Акрамжон Юлдашев томонидан ташкил этилган ДХШ асосидаги таълим муассасаси 1,3 млрд. сўм маблағ эвазига замонавий қиёфага келтирилди. 200 қувватга эга мазкур муассасада йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилди.
Бугун муассасани фойдаланишга топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан туман ҳокими Ш.Мусаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси З.Мансуров ва бошқалар самимий тилаклар билдиришди.






