Мулоқот давомида бу йилги Ҳаж ибодатини адо қилган ҳамюртларимизни маҳаллада дабдабозликсиз кутиб олингани, ҳожиларнинг маҳаллада ёшлар тарбияси, оилавий ажримларнинг олдини олишдаги иштироки ҳақида сўз борди. Чет элга ишлагани кетганларнинг оилалари, ногирон ва чин етимлар билан ишлаш бўйича Умид МФЙда олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, хонадонлардан хабар олинди.

Мазкур маҳалладан пахта йиғим-теримида кўмакка чиққан теримчилар рағбатлантирилди.

Тадбирларда туман бош имом хатиби О.Исаков, туман бош отин ойиси К.Абдуллаева, туман нуронийлар кенгаши аьзоси А.Нажмиддиновлар қатнашдилар.