Наманган шаҳридаги "Маърифат маскани"да ташкил этилган танлов аввалида Наманган вилояти ҳокими, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Васийлик кенгаши раиси Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда жамғарманинг вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқдилар.

Таъкидлаш жоиз, тазкур танловнинг асосий мақсади ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларининг тажрибасидан фойдаланиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кенг тарғиб қилишдан иборат. Шунингдек, ёш оилалар ўртасида барқарор муҳит яратишда нуронийларнинг тажрибасини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган.

Кўтаринки кайфиятда ўтаётган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган нуронийлар учта шарт бўйича ўз салоҳиятларини намоён этмоқдалар. Бунда жойларда ёшлар билан ишлаш борасидаги тажрибалари ва амалий ишларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Юртбошимизнинг ёшларга кўрсатилаётган эътибори натижасида уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилиниши бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бугун Уйчи тумани маданият марказида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг иқтидорли ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда спортчи, ижодкор, лидер, иқтидорли, интилувчан ва илмга чанқоқ ёшлар  иштирок этишди ҳамда ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.

Дастлаб ўқувчиларнинг дарсларга иштироки ( давомат), мактаб ички тартиб -қоидалари билан танишилиб, дарсга кеч қолувчи ўқувчилар билан суҳбатлашилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг "Кинокарвон" лойиҳаси доирасида " Учинчи ренессанс- жадидлар маслаги" номли видеоролик намойиш этилди.

Моҳира Холмирзаева,Эзгулик МФЙ маърифат тарғиботчиси.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва истеъдодли йигит-қизларни кашф қилиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида навбатдаги танлов ва спорт мусобақалари старт олган эди.

Бугун Уйчи туманида "Беш ташаббус маҳаллаларда" шиори остида семинар-тадбир бўлди. У "Соғлом ҳаёт учун 5000  қадам" марафони билан бошланиб, “Заковат”, стол тенниси, шахмат ва шашка, гандбол, футбол, миллий кураш каби бир қатор маънавий-маърифий, спорт мусобақалари билан кўргазмали тарзда ўтказилди.

Подкатегории