Юртбошимизнинг ёшларга кўрсатилаётган эътибори натижасида уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилиниши бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Бугун Уйчи тумани маданият марказида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг иқтидорли ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда спортчи, ижодкор, лидер, иқтидорли, интилувчан ва илмга чанқоқ ёшлар иштирок этишди ҳамда ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.






