Янгиликлар
Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси томонидан таълим муассасаларида 2024/2025 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар намунавий режаси ижросини туманда таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокидаги мазкур йиғилишда ТММТБ бошлиғи М.Мўминов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров сўзга чиқдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Ҳасановнинг “Бир дона мих” номли видеоҳикояси намойиш этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.
Гектаридан 45 центнердан зиёд ҳосил олинди. Бугунги кунда фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунда механизаторлардан Исроил Луқмонов, Икромжон Раҳмонов, сувчилардан Абдусаттор Турғунов, Абдурасул Луқмоновлар жонбозлик кўрсатишмоқда. Ғаллани сифатли экиб, келгуси йилда ҳам юқори ҳосил олиш юзасидан туман фахрийлари томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармаси Уйчи тумани бўйича инспектор психологи Б.Аҳмадалиев, туман ИИБ профилактика инспектори С.Усмонов, Олтитош, Машад, Қувурбоши МФЙлари раислари, 20-мактаб директори А.Нуриддиновлар томонидан мактабнинг 10,11-синфлари ўқувчилари билан дарс машғулотига кеч қолиб келувчи ва сабабсиз дарс қолдираётган ўқувчилар танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида давоматни яхшилаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, глобаллашув шароитида ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усуллари, ўқувчилар ўртасида ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш, диний ўқишхонлик, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, ижтимоий тармоқдан тўғри ва манфаатли фойдаланиш мавзуларида сўз борди.
Мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди.
Уйчи тумани Мирзо Улуғбек номли ММТП ҳудудидаги дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станциясида пахта йиғим-теримида фаоллик кўрсатаётган ҳашарчилар рағбатлантирилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова теримда шижоат кўрсатаётган пахтакорларга миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғаларини топширди. Бундан ташқари, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан илғор теримчиларга биринчи ўринга 1 миллион сўм, иккинчи ўринга 700 минг сўм, учинчи ўринга 500 минг сўм мукофотлари бериладиган бўлди.