Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармаси Уйчи тумани бўйича инспектор психологи Б.Аҳмадалиев, туман ИИБ профилактика инспектори С.Усмонов, Олтитош, Машад, Қувурбоши МФЙлари раислари, 20-мактаб директори А.Нуриддиновлар томонидан мактабнинг 10,11-синфлари ўқувчилари билан дарс машғулотига кеч қолиб келувчи ва сабабсиз дарс қолдираётган ўқувчилар танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида давоматни яхшилаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, глобаллашув шароитида ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усуллари, ўқувчилар ўртасида ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш, диний ўқишхонлик, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, ижтимоий тармоқдан тўғри ва манфаатли фойдаланиш мавзуларида сўз борди.
Мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди.






